Кўкрак бези саратони ҳақида билиб олинг

Савол-жавоб

Энг кўп берилган саволлар

Умумий маълумотКўкрак бези саратони нима?

Кўкрак бези саратони – сут бези тўқимаси ҳужайраларининг назоратсиз кўпайиши оқибатида хавфли ўсма ҳосил бўладиган касаллик. Бу касаллик кўпроқ аёлларда учрайди, аммо камдан-кам ҳолларда эркакларда ҳам учраши мумкин. Кўкрак бези саратони ҳар доим ҳам оғриқ билан кечмайди, шу сабабли мунтазам текширувлардан ўтиб туриш ва кўкракдаги ўзгаришларга эътибор қаратиш муҳимдир. Касаллик эрта аниқланса, уни муваффақиятли даволаш эҳтимоли юқори бўлади.

Тўлиқ мақола

СкринингКўкрак бези саратони скрининги нима учун керак?

Скрининг – бу Кўкрак бези саратонини илк босқичда, ҳали аломатлар пайдо бўлмасданоқ аниқлашга ёрдам берадиган текширув. Оғриқ ёки ҳеч қандай шикоят бўлмаса ҳам кўкракни текширувдан ўтказиб туриш муҳим. Касаллик қанчалик эрта аниқланса, уни муваффақиятли даволаш имконияти юқори бўлади.

Тўлиқ мақола

СкринингСкринингни қайси ёшда ўтиш керак?

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ПҚ-402-сон қарорига мувофиқ, 30 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёлларнинг ҳар икки йилда бир марта скринингдан ўтиши кўзда тутилган. Биринчи босқичда тиббиёт ходими томонидан кўрик ўтказилади. 30–44 ёшдаги аёлларда сут безлари ултратовуш текшируви, 45 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёлларда эса маммография ёрдамида текширилади.

Тўлиқ мақола

Белгилар ва сабабларҚайси белгилар кўкрак бези саратонидан дарак бериши мумкин?

Агар кўкракда қаттиқлашиш (тугун), унинг ўлчами ёки шакли ўзгариши, кўкрак учи ичкарига тортилиши, теридаги ўзгаришлар ёки кўкрак учидан ғайритабиий, айниқса қонли ажралмалар келишини сезсангиз, тезкор шифокорга мурожаат қилинг. Оғриқ бўлмаслиги мумкин, шунинг учун оғриқнинг йўқлиги ҳаммаси жойида дегани эмас.

БУ МУҲИМ: қаттиқлашиш ҳар доим ҳам саратонни англатмайди – сабабини шифокор аниқлаши керак.

Тўлиқ мақола

СкринингАгар текширув саратонга шубҳа борлигини кўрсатса, кейин нима қилиш керак?

Саросимага тушманг, аммо кейинги текширувларни ҳам кечиктирманг. Скрининг натижаси ҳали сизда саратон бор дегани эмас. Шифокор қўшимча текширувлар, масалан, УТТ, маммография ёки биопсия – таҳлил учун кичик тўқима намунасини олишни тайинлаши мумкин. Айнан тўқимани текшириш ташхисни тасдиқлаш ёки инкор этиш имконини беради.

Тўлиқ мақола

ДаволашКўкрак бези саратонини даволаш мумкинми ва кўкракни олиб ташлаш шартми?

Ҳа, кўкрак бези саратонини даволаш мумкин, касаллик эрта аниқланганда муваффақиятли даволаниш имконияти ошади. Даволаш усули ўсма турига ва касаллик босқичига боғлиқ. Айрим ҳолларда кўкракнинг катта қисмини сақлаб қолган ҳолда фақат ўсмани олиб ташлаш кифоя қилса, бошқа ҳолларда бутун кўкрак безини олиб ташлаш талаб этилади. Шунингдек, дори-дармон терапияси ва нур терапияси ҳам қўлланилиши мумкин. Даволаш режасини шифокор ҳар бир бемор учун индивидуал тарзда белгилайди.

Тўлиқ мақола

Йўналишлар

Керакли бўлимни танланг

Ҳар бир йўналишда — белгилар, скрининг, даволаш ва қўллаб-қувватлаш ҳақида.

Савол бериш

Жавоб топмадингизми?
Мутахассисдан сўранг

Саволингизга шифокор жавоб беради. Исмингиз ва контактларингиз ошкор қилинмайди.

Телефон ёки э-маил. Шифрланган ҳолда сақланади, жавобдан 90 кун ўтгач ўчирилади.

Махфийлик сиёсати

Исм ва алоқа маълумотлари ҳеч қачон эълон қилинмайди. Алоқа маълумотлари жавобдан 90 кун ўтгач ўчирилади.

Портал контентини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, уларни n.akhatov@asr.gov.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.