Даволашни ташкил этиш

Беморнинг дастлабки аломатлардан даволашни бошлашгача бўлган босқичма-босқич йўналиши. Хавотирни камайтириш ва қарор қабул қилишни тезлаштириш учун аниқ ва тушунарли маълумотлар.

Қуйидаги босқичма-босқич маълумотлар акс эттирилади:

  1. Бирламчи қабул

    Биринчи белгилар пайдо бўлганда ёки режалаштирилган ташриф вақтида терапевт ёки гинекологга мурожаат қилинг.

  2. Диагностикага йўлланма

    УЗИ, маммография, тестлар, «Онкологик огоҳлик» хонасидаги қабул ва бошқалар.

  3. Онколог ёки маммолог-онколог

    Шубҳа ёки ташхис тасдиқланганда — онкология марказига йўлланма (ПҚ-402даги муддатларга мувофиқ).

  4. Даволаш

    Шифокор кўрсатмаси билан амалга оширилади.

Даволаш

Даволаш усулини танлаш кўплаб омилларга боғлиқ: касалликнинг босқичи, аёлнинг ёши, ўсимтанинг тузилиши ва ҳажми, ўсиш тезлиги. Даволашнинг замонавий усуллари жарроҳлик, радиация ва кимётерапия усулларининг энг мақбул комбинациясидан, яъни комплекс ёндашувдан фойдаланади. Терапияда мутахассислар ҳар бир беморга индивидуал ёндашишлари керак. Мутахассислар гуруҳи аёлга даволашнинг онкологик ва эстетик нуқтаи назардан муваффақиятли бўлиши учун ўзига хос даволаш усулларини таклиф қилиши керак.

Бугунги кунда кўкрак бези саратонини даволашнинг энг самарали усуллари қуйидагилардир:

  • лампектомия (ўсманинг ўзини олиб ташлашни ўз ичига олади);
  • мастектомия (кўкрак ва бошқа тўқималарни тўлиқ олиб ташлашни ўз ичига олади);
  • радиацион терапия – саратон радиоактив нурланиш билан нурланади;
  • кимётерапия – саратон ҳужайраларининг ўлимини таъминлайдиган ситостатиклар қўлланилади;
  • гормон терапияси – ўсимтанинг гормонларга сезувчанлигини блокировка қилувчи дорилар қўлланилади;
  • иммунотерапия.

Кўкрак бези саратонини даволаш усули касаллик босқичи, ўсманинг гистологик тури, гормон ретсепторлари (ЭР ва ПР), ҲЕР2 ҳолати, лимфа тугунлари ҳолати, беморнинг умумий аҳволи ва хоҳишларини ҳисобга олган ҳолда онкологлар жамоаси томонидан танланади. Даволаш жарроҳлик, нур терапияси, кимётерапия, эндокрин терапия, нишонли ва айрим ҳолларда иммунотерапияни ўз ичига олиши мумкин. Нур терапияси фақат менопаузадан кейин, кимётерапия эса фақат менопаузагача ўтказилади деган қоида мавжуд эмас. Менопауза ҳолати айрим эндокрин даво усулини танлашда аҳамиятли.

Портал контентини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, уларни n.akhatov@asr.gov.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.