Якуний сессия: ҳаёт, ҳамдардлик ва инсонийлик ҳақида
“Эрта аниқла – ҳаётни сақла” форуми якуний сессиясида тиббиёт, психология ва инсоний қўллаб-қувватлашнинг бирлашган кучи муҳокама қилинди.

✅ Мутахассислар бемор ва шифокор ўртасидаги ишонч, мултидиссиплинар ёндашув, паллиатив ёрдам ҳамда онкопсихологиянинг аҳамиятини таъкидладилар. Руҳий барқарорлик, ҳамдардлик ва эътибор даволаниш жараёнининг ажралмас қисми экани қайд этилди.
🏥 Шунингдек, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш учун хоспислар, психологик марказлар ва тиббий бригадалар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги билдирилди.
❗️Бу якун эмас, балки янги босқичнинг бошланиши. Форумда биз билан бўлганингиз учун раҳмат!