Тиббиётдаги ҳар бир янги билим – ҳаётни сақлаш сари қўйилган қадам
Бугун “Эрта аниқла – ҳаётни сақла” форуми доирасида Туркиялик таниқли онкогинеколог, тиббиёт фанлари доктори Доğан Ватансевер томонидан бачадон бўйни ва тухумдонлари саратонини даволашга бағишланган маҳорат дарси ўтказилди.

У ўз тажрибаси билан ўртоқлашар экан, ҳақиқий жарроҳлик амалиётидан видеолавҳалар асосида даволаш жараёнининг ҳар бир босқичини батафсил тушунтириб берди.
Шунингдек, замонавий жарроҳлик ёндашувлари, халқаро амалиётдаги илғор тажрибалар ва мултидисиплинар ёндашувнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Бундай учрашувлар – нафақат ўқиш ёки тажриба алмашиш, балки аёллар саломатлигини ҳимоя қилиш йўлида янги имкониятлар эшигини очувчи муҳим мулоқотдир.