Тиббий кўрик тартиби
Ҳар бир аёл ўз соғлиғидан ҳотиржам бўлишни истайди. Бунга олиб борувчи йўл осон ва тушунарли бўлиши учун ПҚ-402-сонли қарор билан бирламчи кўрикдан тортиб зарур ёрдам олишгача ягона тиббий кўрик тартиби тасдиқланди.

1️⃣ Оилавий поликлиника.
Жараён шу ердан бошланади: сўров ўтказилади, патронаж ҳамшираси томонидан рўйхатга олинади. Аёл бачадон бўйни саратони (ББС) ёки кўкрак бези саратонини (КБС) эрта аниқлаш скрининги учун йўлланма олади.
2️⃣ Марказий кўп тармоқли поликлиника (Онконазорат кабинети).
Бу босқичда гинеколог кўриги, ОПВ тести ва кўкрак безлари учун палпация ўтказилади. Агар шубҳа туғилса, маммография, УТТ ёки Пап-таҳлили тайинланади.
3️⃣ Вилоят ихтисослаштирилган маркази.
▫️ Кбсни эрта аниқлаш: агар маммография ёки Уттда ўзгаришлар аниқланса, бемор “яшил йўлак” орқали Онкология ва радиология марказининг филиалидаги онкомаммолог қабулига йўналтирилади.
▫️ ББС скрининги: агар Пап-таҳлилда ўзгаришлар аниқланса, бемор Оналар ва болалар саломатлиги марказининг филиалига колпоскопия учун юборилади. Зарурат туғилганда биопсия ўтказилади ва саратондан олдинги ҳолатлар даволанади.
4️⃣ Онкология ва радиология маркази.
Бу босқичда онколог шифокорлар томонидан маслаҳатлар ўтказилади, қўшимча таҳлиллар олинади ва якуний ташхис аниқланади.
▫️ КБС: биопсия, гистология, ИГХ
▫️ ББС: гистология, ИГХ
Сўнг шифокорлар консилиуми даволаш стратегиясини белгилайди.
Йўл битта — саломатликка эътиборли бўлиш.