Соғлигингиз ўз қўлингизда: Опвга қарши вакцина олинг!

Одам папиллома вируси (ОПВ) — дунёдаги энг кенг тарқалган вируслардан бири. Унинг айрим турлари вақт ўтиши билан бачадон бўйни саратонининг ривожланишига олиб келиши мумкин.

Опвга қарши эмлаш ўзингизни ва фарзандларингизни ҳимоя қилишнинг оддий ва самарали усули. У вирусга қарши иммунитет ҳосил қилади ва онкологик касалликлар ривожланишининг олдини олади.

💗 Ўзбекистонда 9–14 ёшли қизлар учун ушбу эмлаш бепул амалга оширилади. Халқаро тажрибалар ўғил болаларни ҳам эмлаш жамиятда ОПВ тарқалиш хавфини камайтиришга ёрдам беришини кўрсатмоқда

🙏🙏 Саломатлигимизга эътиборли бўлиш барчамизнинг масъулиятимиздир!

Барчаси: Янгиликлар

Портал контентини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, уларни n.akhatov@asr.gov.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.