Панел муҳокамалари давом этмоқда: “Кўкрак бези ва бачадон бўйни саратонини даволаш – муаммолар ва имкониятлар”

“Эрта аниқла – ҳаётни сақла” форуми доирасида бугун замонавий онкологик ёндашувлар, халқаро тажриба ва миллий тиббиёт амалиётини уйғунлаштиришга бағишланган навбатдаги панел муҳокамаси бўлиб ўтди.

Муҳокамада Ўзбекистон, Россия ва Туркиядан келган етакчи мутахассислар — Дилфуза Алиэва, Владимир Воротников, Доган Ватансевер ва Камила Израилбекова ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Муҳокама давомида аъзони сақлаб қолувчи операциялар, замонавий кимётерапия протоколлари, реконструктив жарроҳлик имкониятлари ва халқаро стандартларни маҳаллий амалиётга татбиқ этиш йўллари муҳокама қилинди.

Бундай учрашувлар — тиббий ҳамкорлик, илмий янгилик ва аёллар саломатлигини сақлаш йўлидаги муҳим қадамдир. Чунки билим алмашиш – ҳаётни сақлашнинг энг кучли воситасидир.

Барчаси: Янгиликлар

Портал контентини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, уларни n.akhatov@asr.gov.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.