Ўзингизга ғамхўрлик қилиш энди ҳар қачонгидан осон

Ўзбекистонда бачадон бўйни ва кўкрак саратонини назорат қилиш бўйича 2025–2030-йилларга мўлжалланган Миллий дастур ишга туширилди. Дастур ўтган йили Президент қарори билан тасдиқланган.

Уни Ўзбекистон ва хорижлик мутахассислар далилларга асосланган тиббиёт ва халқаро тажриба асосида ишлаб чиқишган. Мақсад — ҳар бир аёл профилактика, эрта ташхис, даволаш ва қўллаб-қувватлаш хизматларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқли бўлиши.

🎯Асосий мақсадлар:
• профилактика, эрта скрининг ва диагностика
• даволаниш ва аёлларни қўллаб-қувватлаш имконини кенгайтириш
• психологик ва паллиатив ёрдам кўрсатиш

📈Режалар:
• 70 % дан ортиқ аёлларни эрта диагностика билан қамраб олиш
• 90 % беморлар шифо топишига эришиш
• ҳолатларнинг 60–70 % ини эрта босқичда аниқлаш

📌Скрининг қуйидаги ёш тоифасидаги аёлларда бепул ўтказилади:
— 30, 40 ва 50 ёшда — бачадон бўйни саратони учун
— 30–65 ёшда — кўкрак саратони учун

🩺Тиббий кўриклар поликлиникаларда ва Онкология марказларида “яшил йўлак” орқали ўтказилади. Беморларни рақамли реестр орқали кузатиб, керакли тавсиялар бериб борилади.

🙏🙏 Октябр бизга ўз соғлиғимизга ғамхўрлик қилиш ва мунтазам текширувдан ўтиш нақадар муҳимлигини эслатмоқда.

Барчаси: Янгиликлар

Портал контентини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, уларни n.akhatov@asr.gov.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.