Онколог-маммолог қабулидаги бепул кўриклар қандай ўтди?

Сўнгги кунларда Оналар ва болалар саломатлиги марказида ўнлаб аёллар бепул кўрикдан ўтиб, мутахассислар маслаҳатини олишди ва ўзига ғамхўрлик қилиш оддий қадамлардан бошланишига яна бир бор ишонч ҳосил қилишди.

📌Эрта ташхис ва мунтазам кўрик — энг самарали профилактика усули.

— 30 ёшгача мунтазам гинеколог кўриги
— 30–44 ёшда сут безларининг УТТ (УЗИ) текшируви
— 45–65 ёшда маммография

🙏🙏 Соғлигингиз — ўз қўлингизда. Гинеколог кўригидан ўтишни ортга сурманг: ҳеч бўлмаганда йилига бир марта кўрикдан ўтинг ва шифокордан кўкрак безларини палпация орқали текширишини сўранг.

🙏🙏 Эрта аниқла — ҳаётни сақла шиори барчамизнинг масъулиятимизга айланди.

Барчаси: Янгиликлар

Портал контентини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, уларни n.akhatov@asr.gov.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.