Октябр якунига етди, аммо бизнинг саратонга қарши курашимиз давом этади
Бу ой давомида биз сиз билан профилактика, эрта ташхис ва саломатликка эътибор каби энг муҳим мавзулар ҳақида гаплашдик. Аммо ўзингизга ғамхўрлик октябр якунланиши билан тўхтаб қолмаслиги керак.

Эрта ташхис ва мунтазам кўрик энг самарали профилактика чораларидир.
Кўкрак бези саратонининг олдини олиш учун:
— 30 ёшгача доимий гинеколог кўригидан ўтинг
— 30–44 ёшда кўкрак безларини УТТ орқали текширтиринг
— 45–65 ёшда маммография текширувидан ўтинг
🙏🙏30–65 ёшдаги аёллар кўкрак бези саратонига текширувдан бепул ўтишлари мумкин. 2025-йилдан бошлаб эса Ўзбекистонда гинекологлар томонидан кўкракни клиник текшириш ҳам амалга оширилади. 25 ёшдан бошлаб ҳар йили кўрикдан ўтиш тавсия этилади.
Бачадон бўйни саратонининг олдини олиш учун:
Энг биринчи қадам — ОПВ тести, у касаллик белгилари пайдо бўлишидан анча олдин вирусни аниқлаш имконини беради.
🙏🙏Скрининг тегишли ёшдаги аёллар учун бепул амалга оширилади: 30, 40 ва 50 ёшдаги аёллар ОПВ тестидан ўтишлари мумкин.
💗Шифокорга ташрифни кечиктирманг: ҳар йили гинеколог кўригидан ўтинг ва ундан кўкрак безларини палпация йўли билан текширишни сўранг.
Эрта аниқла — ҳаётни сақла! Бу шиор ҳар биримизнинг масъулиятимиздир.
_