Мултидисиплинар онкологлар жамоаси учун Ақшда тажриба ошириш имкони
Замонавий тиббиёт онкологик касалликларни турли йўналишдаги мутахассислар биргаликда ишлаган ҳолда янада самаралироқ даволаш мумкинлигини кўрсатмоқда.

Бундай жамоага онкологлар, жарроҳлар, радиологлар, кимётерапевтлар ва тиббий физиклар киради. Улар биргаликда беморнинг ҳолатини баҳолайди, текширув натижаларини муҳокама қилади ва ҳар бир босқичи пухта режалаштирилган индивидуал даволаш режасини ишлаб чиқади.
Бу ёндашув соғайиш имкониятини оширади, қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштиради ҳамда турли даволаш услублари ўртасидаги қарама-қаршиликларни бартараф этади.
💥 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги (СИА) ташаббуси билан Республика онкология ва радиология марказида биринчи мултидисиплинар жамоа ташкил этилди. 2025-йил ноябрь ойида ушбу жамоа Ақшдаги Ҳунтсман Сансер Институте марказида бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини даволаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида стажировка ўтайди.
💗 Бу Ўзбекистонда аёллар саломатлигини яхшилаш ва энг илғор халқаро тажрибаларни амалиётга жорий этиш йўлидаги муҳим қадам.