Кўкрак бези саратонини даволашнинг замонавий усуллари
Кўкрак бези саратонини даволаш жарроҳлик, тизимли ва нур терапияси каби учта асосий йўналишни ўз ичига олади. Ушбу усуллар ўсимта босқичи ва хусусиятларига қараб турли тартибда қўлланилади.

Халқаро тиббий онкология жамияти (ЭСМО) кўкрак бези саратонини ташхислаш ва даволаш бўйича тавсияларни мунтазам равишда янгилаб бормоқда. Қуйида 2024-йил учун янгиланган тавсиялар билан танишиб чиқинг:
◽️ Иммуногистокимёвий таҳлил (ИГХ) — ташхислашнинг мажбурий босқичи. У ўсимта турини ҳамда унинг гормонал ва таргетли терапияга таъсирчанлигини аниқлашга ёрдам беради (ЭР, ПР, ҲЕР2 ва Ки-67 маркерлари бўйича).
◽️ Индивидуал ёндашув — даволаш ўсимта профилига қараб танланади: ҲЕР2-мусбат, ҲЕР2-лов, ҲР-мусбат ёки уч карра манфий саратон турларида.
◽️ Таргетли терапия — янги авлод препаратлари бевосита саратон ҳужайраларига таъсир қилади, соғлом тўқималарга зарар етказилиш хавфи камаяди.
◽️ Иммуно ва комбинацияланган терапия — булар даволашнинг янги схемалари бўлиб, терапиянинг самарадорлиги ва беморларнинг яшаш кўрсаткичларини оширади.
❕ Ўсимта эрта аниқланганда жарроҳлик усули ёрдамида кўкрак безини сақлаб қолиш мумкин. Замонавий жарроҳлик амалиётларида органни сақлаб қолишга қаратилган операция усуллари қўлланилади. Бунда бутун сут бези эмас, фақат ўсимтадан таъсирланган қисми олиб ташланади. Шунингдек, операция вақтида сигнал лимфа тугунлари биопсияси ўтказилиб, фақат зарарланган тугунлар олиб ташланади, соғломлари эса сақлаб қолилади.
💗 Замонавий усуллар кўкрак бези саратонини муваффақиятли даволаш имконини беради, айниқса, касаллик эрта босқичда аниқланса. 25 ёшдан бошлаб ҳар йили кўрикдан ўтиш тавсия этилади.
— 30 ёшгача мунтазам гинеколог кўриги
— 30–44 ёшда сут безларининг УТТ (УЗИ) текшируви
— 45–65 ёшда маммография
🙏🙏Эрта аниқла — ҳаётни сақла! Бу шиор барчамизнинг масъулиятимиздир.