Кўкрак бези саратони диагностикаси – бу жуда муҳим!

Қизлар, соғлиғимизни текшириб туриш бизнинг қўлимизда. Кўкрак бези саратони эрта аниқланса, даволаш осонроқ. Шунинг учун, ўзингизни текшириб, баъзида профессионал диагностика ўтиш зарур.

✨ Диагностика усуллари:
✔️ Маммография – 40 ёшдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта. Тез, оғриқсиз, бир неча дақиқа.
✔️ Кўкрак бези УЗД – ёш аёллар учун. Тез ва оғриқсиз.
✔️ МРТ – юқори хавф гуруҳидаги аёллар учун. Оғриқсиз, бироз кўпроқ вақт олади.
✔️ Биопсия – шубҳали ўсмалар аниқланса, тўқима намунаси олиш.

💗 Нархи гўзаллик салони хизматларига тенг, жараёнлар тез ва оғриқсиз.

Профилактика – ҳаётни сақлашнинг осон йўли.

💖 Ўзингизни асранг! Ҳар ойда ўзингизни текшириб, шубҳа бўлса, мутахассисга мурожаат қилинг.

Ҳар бир аёл ўз ҳикоясини бўлишса, бир-биримизга ёрдам бера оламиз.

💌 Агар ўз ҳикоянгиз бўлса, бизга ёзинг!

Барчаси: Янгиликлар

Портал контентини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, уларни n.akhatov@asr.gov.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.