Кимлар кўкрак бези саратони хавф гуруҳига киради?
Кўкрак бези саратони аёлларда энг кўп учрайдиган саратон тури ҳисобланади, аммо мунтазам текширувлар ва саломатликка эътиборли бўлиш касалликни эрта босқичда аниқлашга ёрдам беради.

Хавф гуруҳига кўкрак бези саратони ривожланиш эҳтимолини оширадиган муайян ирсий, гормонал ёки ташқи омиллар сабабли мойил бўлган аёллар киради.
📌Эрта ташхис ва мунтазам кўрик — энг самарали профилактика усули.
— 30 ёшгача мунтазам гинеколог кўриги
— 30–44 ёшда сут безларининг УТТ (УЗИ) текшируви
— 45–65 ёшда маммография
🙏🙏 2025-йилдан бошлаб Ўзбекистонда кўкрак безларини клиник кўрикдан ўтказиш гинекологлар томонидан амалга оширилади. 25 ёшдан бошлаб ҳар йили кўрикдан ўтиш тавсия этилади.
❕Эрта аниқла — ҳаётни сақла! Бу барчамизнинг масъулиятимиздир.