Эрта аниқла — ҳаётни сақла!

Бачадон бўйни саратони ва кўкрак бези саратони аёллар орасида энг кенг тарқалган онкологик касалликлардан ҳисобланади. Аммо уларнинг олдини олиш мумкин: профилактика ва эрта ташхис ҳақиқатан ҳам ҳаётни сақлаб қолади.

Октябр ойида Ўзбекистон бўйлаб юз минглаб аёллар “Эрта аниқла — ҳаётни сақла” дастурида иштирок этиб, текширувлардан ўтдилар, профилактика ҳақида маълумот олдилар, бир-бирларини қўллаб-қувватладилар.

🙏 Биз ёлғиз эмасмиз! Кафелар, авиакомпаниялар, гўзаллик салонлари, тиббиёт марказлари, рассомлар ва жамоат ташкилотлари бирлашиб, аёллар учун эътибор, ғамхўрлик ва ишонч муҳитини яратишда кўмаклашишди.

Ҳар бир ҳамкорга, ҳар бир шифокорга ва ўз соғлиғи йўлида олға қадам ташлаган ҳар бир аёлга миннатдорлик билдирамиз.

💗 Октябр якунланмоқда, аммо ўзимизга бўлган ғамхўрлигимиз давомий бўлсин!

Барчаси: Янгиликлар

Портал контентини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, уларни n.akhatov@asr.gov.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.