“Эрта аниқла — ҳаётни сақла” номли кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони ҳақида хабардорлик ойлиги фаол давом этмоқда

Қисқача маълумот: ✅ 13–15 октябр — Республика оналар ва болалар саломатлиги марказида бепул кўрик: палпация, УТТ ва маммография.

✅ Ҳамкор савдо тармоқларида яқин кунларда кенг кўламли аксиялар бошланади: саратон ҳақида флаерлар, ЛЕД экранларда видеороликлар ва қутиларда ҚР-кодлар (Корзинка, Сафия, Бон кафе тармоқлари ва бошқалар).

✅ Кўкрак бези саратони билан яшаётган аёллар учун “Озбечка” гўзаллик салонида янги образ яратиш имконияти мавжуд.
Рўйхатдан ўтиш бошланди: +998 33 385 39 09

✅ Ушбу аёллар сурати Наталия Илина (ўзи ҳам саратон билан курашаётган аёл) фотокўргазмасига асос бўлди.
📍 15–20 октябр — Тошкент фотосуратлар уйида,
📍 25 октябр — форумда,
📍 26 октябр – 8 ноябрь — “Бонум Фастум” галереясида.

✅ 25 октябрдан бошлаб саратон билан курашаётган аёллар учун психологик қўллаб-қувватлаш дастури старт олади. 3 нафар онкопсихолог ўзбек тилида ва 1 нафар рус тилида гуруҳлар тузмоқда. Кўкрак бези саратони билан курашаётган аёлларни онлайн ва офлайн форматдаги бепул семинар ва тренингларда иштирок этишга чорлаймиз.
Рўйхатдан ўтиш: @инсигҳт_онсо +998 99 287 33 53
т.ме/Инсигҳт_психология

✅ 25 октябр — онкология бўйича катта форум: онкологлар, гинекологлар ва кўкрак саратони билан касалланган беморлар иштирок этади.

❕Маълумотни имкон борича кўпроқ тарқатинг — у керакли инсонларга етиб борсин!

Барчаси: Янгиликлар

Портал контентини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, уларни n.akhatov@asr.gov.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.