Эрта аниқла — ҳаётни сақла” форумига рўйхатдан ўтиш бошланди!
Форум аёллар саломатлиги ҳамда кўкрак бези ва бачадон бўйни саратонининг олдини олиш каби энг муҳим мавзуларга бағишланади. Тадбир онкологик касалликларни эрта аниқлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган ПП-402 давлат дастури доирасида ўтказилмоқда.

🤝 Бирдамлик — шифокорлар, давлат ташкилотлари, халқаро ҳамкорлар ва беморлар биргаликда ечим излайдилар.
🌸 Илҳомлантирувчи лаҳзалар — ҳаётий ҳикоялар, янги ғоялар ва саломатлик маданияти сари янги қадамлар.
📅 2025-йил, 25-октябрь
🕘 09:00–17:30
📍 Интернатионал Ҳотел (АЗИМУТ), Тошкент, Ўзбекистон
👨👩👧👦 Форумга кўкрак бези саратони (КБС) ва бачадан бўйни саратони (ББС) касаллиги бўлган аёллар таклиф қилинади. Фарзандингизга қараб турувчилар бўлмаса, ўзингиз билан олиб келинг — саломатликка эътибор оиладан бошланади.
❗️Форумга кириш фақат олдиндан рўйхатдан ўтган иштирокчилар учун амалга оширилади. Жойлар сони чекланган.