“Эрта аниқла – ҳаётни сақла” форуми старт олди!

Бугун Тошкент шаҳрида кўкрак бези ва бачадон бўйни саратонига қарши кураш ойи доирасидаги энг муҳим тадбир – “Эрта аниқла – ҳаётни сақла” форуми ўз ишини бошлади.

Бу форум – ҳаётни асраш, аёллар саломатлигини ҳимоя қилиш ва эрта ташхис орқали минглаб тақдирларни сақлаб қолишга қаратилган умумжамият ҳаракатидир.

Тадбирда 500 нафардан ортиқ иштирокчи, жумладан, етакчи онколог ва гинекологлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, хусусий сектор ҳамда саратон билан курашаётган аёллар қатнашмоқда.

Форум Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Яндекс Узбекистан кўмагида ташкил этилди.

Форум доирасида:

• Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволашга оид маҳорат дарслари;
• “Тана. Вақт. Ҳаёт” фотокўргазмаси ва “Ўзгариш” лойиҳаси;
• Аёллар учун бепул онкопсихологик ёрдам дастури;
• 12 қисмдан иборат подкаст серияси ва янгидан ишга туширилган ахборот портали тақдим этилади.

Бу форум — нафақат тиббиёт соҳаси вакилларининг йиғини, балки умр, куч ва умид байрамидир. Чунки эрта ташхис – ҳаётни сақлаш демакдир!

Барчаси: Янгиликлар

Портал контентини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, уларни n.akhatov@asr.gov.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.