Эрта аниқла — ҳаётни сақла
Ҳар йили минглаб аёллар бачадон бўйни саратони ташхисига дуч келади. Аммо агар касаллик ўз вақтида аниқланса, уни енгиш осонроқ кечади.
Нима қилиш керак?
1️⃣ ОПВ (одам папиллома вируси) тестини топширинг.
Агар вирус аниқланмаса, ҳаммаси жойида, шунчаки белгиланган муддатда қайта текширувдан ўтиб турсангиз бас.
2️⃣ Агар вирус аниқланса, ПАП-тест топширинг.
Текширув вақтида шифокор бачадон бўйнидан суртма олади, у лабораторияда микроскоп остида текширилади.
3️⃣ Колпоскопия текширувидан ўтинг.
Бу бачадон бўйнини катталаштирувчи асбоб ёрдамида кўриш усули бўлиб, энг кичик ўзгаришларни ҳам аниқлаш имконини беради.
💗 Мунтазам текширувлар касаллик аломатлари пайдо бўлишидан анча аввал, саратон олдидан пайдо бўладиган ўзгаришларни аниқлашга ёрдам беради.
🙏🙏 Соғлиғингиз ўз қўлингизда. Гинеколог қабулига ташрифни кечиктирманг: ҳеч бўлмаганда йилига бир марта кўрикдан ўтинг ва шифокордан кўкрак безларини палпация йўли билан текширишни сўранг.