Доктор Мирза Тиллашайхов кўп йиллардан буён бачадон бўйни саратони билан касалланган аёлларга ёрдам бериб келмоқда
У ҳар кунги иш жараёнида аёлларнинг ўз соғлигига эътиборли бўлиши ва профилактикани кечиктирмаслиги нақадар муҳимлигига қайта-қайта гувоҳ бўлмоқда.
Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони аёллар орасида энг кўп учрайдиган онкологик касалликлар қаторида иккинчи ўринда туради.
Аммо қувонарли жиҳати шундаки, бу касалликнинг олдини олиш мумкин.
🔹 90% ҳолларда касалликнинг пайдо бўлиши одам папиллома вируси (ОПВ) билан боғлиқ.
🔹 Бундан ишончли ҳимоя воситаси эса ОПВ вакцинаси.
💉 Фарзандларингизни, ўғил-қизларингизни касалликка қарши эмлатинг. Бу уларнинг соғлом келажаги сари ташланган энг муҳим қадамларингиздан бири бўлади.
🙏🙏Эрта аниқла — ҳаётни сақла! Бу шиор барчамизнинг масъулиятимиздир.