Бутун дунёда октябр “Пушти ой” деб аталишини билармидингиз?
Бу ташаббус 90-йилларнинг бошида пайдо бўлган. Ўша вақтдаёқ пушти лента аёллар бирдамлиги ва кўкрак бези саратонига қарши кураш рамзига айланган. Шундан бери ҳар йили кузда миллионлаб аёллар бир-бирларига саломатликка эътиборли бўлиш ва мунтазам текширувдан ўтиб бориш ҳаётни…

Бу ташаббус 90-йилларнинг бошида пайдо бўлган. Ўша вақтдаёқ пушти лента аёллар бирдамлиги ва кўкрак бези саратонига қарши кураш рамзига айланган. Шундан бери ҳар йили кузда миллионлаб аёллар бир-бирларига саломатликка эътиборли бўлиш ва мунтазам текширувдан ўтиб бориш ҳаётни сақлаб қолиши мумкинлигини эслатиб келишмоқда.
Ўзбекистонда “Пушти октябр” ойлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ОАВ, Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамкорлигида Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти, тиббиёт соҳаси вакиллари, жамоат ташкилотлари, бизнес ҳамда БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) кўмагида ўтказилмоқда.
Мақсад — аёлларга ўз саломатлигига вақтида эътибор қаратишга ёрдам бериш, мунтазам текширувдан ўтиш, ўзини-ўзи текшириш ва эрта аниқлаш минглаб ҳаётларни сақлаб қолишини эслатишдан иборат.
❗️Кўкрак бези саратони мамлакатимизда аёллар орасида энг кўп учрайдиган учта онкологик касалликдан бири. Афсуски, кўпинча касаллик кеч босқичларда аниқланади. Лекин агар биз ўзимиз ва атрофимиздагиларга эътиборлироқ бўлсак, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин.