Бу муҳим: бачадон бўйни саратонининг олдини олишда жинсий гигиенанинг аҳамияти
Бачадон бўйни саратони — олдини олиш мумкин бўлган кам сонли онкологик касалликлардан биридир. Агар аёл ўз соғлигига эътибор берса ва мунтазам кўрикдан ўтиб турса, ушбу касалликка чалиниш хавфи анча камаяди.

Касалликнинг асосий сабаби одам папиллома вируси (ОПВ). У жинсий йўл билан юқади ва ҳатто барқарор муносабатларда ҳам ҳар қандай аёлга юқиши мумкин.
Эслаб қолинг, профилактика — бу икки томонлама масъулият, яъни бунда фақат аёл эмас, эркак ҳам эътиборли бўлиши лозим. Хавфни камайтиришга ёрдам берадиган омиллар:
✅ шахсий гигиенага риоя қилиш
✅ ОПВ (одам папиллома вируси)га қарши эмланиш
✅ гинекологга мунтазам ташриф ва ОПВ-тести топшириш
✅ яқин муносабатларга онгли ёндашув ва ўзаро ҳурмат
🩺 Соғликка эътиборли бўлиш — бу уялиш керак бўлган мавзу эмас, балки вояга етган инсоннинг масъулияти. Профилактика ҳам ўзимиз ҳам жуфтимизга нисбатан ишонч, эътибор ва ҳурматдан бошланади.
🙏🙏 Эрта аниқла — ҳаётни сақла! Бу шиор барчамизнинг масъулиятимиздир.