Бачадон бўйни саратонини даволашдаги замонавий ёндашувлар
Бугунги кунда бачадон бўйни саратонини даволаш ишлари индивидуал ёндашув тамойилига асосланган ҳолда амалга оширилмоқда. Шифокорлар ҳозирда нафақат касаллик босқичи ва ўсимта ҳажмини, балки аёлнинг умумий соғлиги ҳамда она бўлиш имкониятини сақлаб қолиш истагини ҳам инобатга…

Бугунги кунда бачадон бўйни саратонини даволаш ишлари индивидуал ёндашув тамойилига асосланган ҳолда амалга оширилмоқда. Шифокорлар ҳозирда нафақат касаллик босқичи ва ўсимта ҳажмини, балки аёлнинг умумий соғлиги ҳамда она бўлиш имкониятини сақлаб қолиш истагини ҳам инобатга олишади.
Бачадон бўйни саратонини даволаш жарроҳлик, тизимли ва нур терапияси каби учта асосий йўналишни ўз ичига олади. Мутахассислар бу усулларни бирлаштирган ҳолда энг самарали даволаш схемасини танлайдилар.
🇪🇺 2023-йилда Европа гинекологик онкология жамияти (ЭСГО) ЭСТРО ва ЭСП билан ҳамкорликда бачадон бўйни саратони билан касалланган беморларни даволаш бўйича янгиланган тавсияларни эълон қилди.
Асосий эътибор қуйидагиларга қаратилган:
◽️ даволаш бир нечта йўналиш мутахассисларини ўз ичига олган мултидиссиплинар жамоа томонидан режалаштирилиши керак;
◽️ беморларга даволашнинг барча вариантлари, хавфлари ва кутилаётган натижалари ҳақида тўлиқ маълумот берилиши зарур;
◽️ касаллик босқичини аниқроқ белгилаш учун сигнал лимфа тугунлари биопсияси (СЛН) ўтказилади;
◽️ кимётерапия, таргетли ва иммунотерапия янгича тартибда қўлланилиб, даволаш самарадорлиги оширилади.
💗 Замонавий протоколлар касалликни даволаш билан бирга аёлнинг ҳаёт сифатини сақлаб қолишга ҳам қаратилган.
🙏🙏Эрта аниқла — ҳаётни сақла! Бу барчамизнинг масъулиятимиздир.