25-октябрь — "Эрта аниқла – ҳаётни сақла" форуми
Форум доирасида Владимир Воротников билан учрашув бўлиб ўтади. У онколог, маммолог, тиббиёт фанлари номзоди, “Москва РЖД-Медитсина” марказий клиник шифохонасининг аёллар репродуктив тизими ўсмалари бўлими мудири.
Доктор Воротников Россиянинг етакчи мутахассисларидан бири бўлиб, кўкрак бези саратони бўйича онкопластик жарроҳлик йўналишида фаолият олиб боради. У замонавий жарроҳлик имкониятлари, операциядан кейинги тикланиш ва беморларнинг ҳаёт сифати билан боғлиқ янги ёндашувлар ҳақида сўз юритади.