“Ўзгариш” аксияси билан янги қиёфангизни яратинг!
“Озбечка” гўзаллик салони “Эрта аниқла — ҳаётни сақла” дастурини қўллаб-қувватлаган ҳолда, онкологик касалликларни енгиб ўтган ёки ҳозирда даволанаётган аёллар учун меҳр, ғамхўрлик ва мотивацияга бой “Ўзгариш” аксиясини эълон қилди.
🌸 Аксия доирасида кўкрак бези саратони билан яшаётган ҳар бир аёлга бепул образ яратиб берилади: макияж, соч турмаги, истаса соч кесиш хизмати ҳам бепул тақдим этилади.
30-октябргача аксияга қўшилинг — бу ой сиз учун гўзал ўзгаришларнинг бошланиши бўлсин!
Рўйхатдан ўтиш учун:
📞 +998 33 385 39 09
💜 Сиз ёлғиз эмассиз — биз сиз билан биргамиз!