Бугунги сессиялар аёллар саломатлигини муҳофаза қилишда тиббий билим, ҳамкорлик ва инсоний масъулиятнинг нақадар муҳим эканини яна бир бор…

Бугунги сессиялар аёллар саломатлигини муҳофаза қилишда тиббий билим, ҳамкорлик ва инсоний масъулиятнинг нақадар муҳим эканини яна бир бор кўрсатди.

👩‍⚕️ Шифокорлар учун маъруза
Грузия бачадон бўйни патологияси ва колпоскопия жамияти раиси Тамар Алибегашвили замонавий диагностика усуллари, эрта ташхислашнинг амалий аҳамияти ҳамда шифокорлар ўртасида тажриба алмашинувининг аҳамияти ҳақида муҳим маълумотларни улашди.

🤝 Беморлар ва жамоатчилик учун маъруза
Россиялик онколог ва тиббиёт маърифатчиси Иля Фоминсев эса бемор ташкилотларининг соғлиқни сақлаш тизимидаги ўрни, жамоатчиликни хабардор қилиш ва ҳамкорлик орқали ўзгаришларга эришиш йўллари ҳақида сўз юритди.

💬 Бу фикрлар, аслида, умумий мақсадни бирлаштиради — ҳар бир инсон, шифокор ёки оддий фуқаро, ўз билими ва ташаббуси орқали аёллар соғлиғини ҳимоя қилишга ҳисса қўша олади.

🎗️ Эрта ташхис, ўзаро ҳамкорлик ва маърифат — бу ҳаётни сақлаб қоладиган уч асосий қадриятдир.

Барчаси: Янгиликлар

Портал контентини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, уларни n.akhatov@asr.gov.uz электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.